Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат солиқ қўмитаси раиси истеъфога чиқиш учун ариза ёзгани ростми?

Давлат солиқ қўмитаси раиси истеъфога чиқиш учун ариза ёзгани ростми?

Фото: «Kun.uz»

Бугун, 29 декабр куни бир қатор интернет сайтлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш учун ариза ёзган, деган мазмунда хабарлар тарқалди.

Биз ушбу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, бу каби хабарлар мутлақо ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас.

Ҳозирда солиқ тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Б.Парпиевнинг соғлиги ҳам яхши, олдингидан-да кўпроқ ғайрат билан меҳнат қилаётгани айтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг