Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат қурган йўл атрофига дарахт экиш маҳалла зиммасига юклатилади

Давлат қурган йўл атрофига дарахт экиш маҳалла зиммасига юклатилади

Фото: «Xabar.uz»

Бундан буён, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларига қайси маҳалла ёки қишлоқ киришини маҳаллий кенгашлар белгилайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Маҳаллий кенгашлар шунингдек ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари «манзилли дастури»ни тасдиқлайди.

Дастурлар доирасида маҳалла раислари ва аҳолининг «ижтимоий ҳамкорлиги» амалга оширилади. Яъни, давлат янги йўл қуриб берса, унинг атрофига дарахт экиш, қазиб берилган ариқ ва зовурларни кейинчалик тозалаш, қурилган биноларнинг бутун сақланишини таъминлаш бўйича маҳалла аҳолиси ўзига мажбурият олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг