Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат мукофотларига тақдим этиш ҳуқуқига эга субъектлар доираси кенгайтирилди

Давлат мукофотларига тақдим этиш ҳуқуқига эга субъектлар доираси кенгайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу Қонун билан:

— давлат мукофотларининг турлари белгилаб берилди («Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, Ўзбекистон Республикасининг 34 та фахрий унвони, 11 та орден, 4 та медаль ва Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи);

— давлат мукофотларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доираси кенгайтирилди;

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш ташаббусини мустақил илгари суриш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилди;

— давлат мукофотларидан фойдаланиш тартиби ўрнатилди, хусусан, уларни тақиб юриш, планкалардаги ленталарни ва кичкина кўчирма нусхаларини тақиб юриш, давлат мукофотларини сақлаш ва улар тасвиридан фойдаланиш тартиби белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг