Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат корхоналарига оид маълумотларни ошкор қилиш тизими такомиллаштирилади

Давлат корхоналарига оид маълумотларни ошкор қилиш тизими такомиллаштирилади

«Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (674-сон, 30.10.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида мулкдор функциялари амалга оширилаётган давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарининг қуйидаги маълумотлари жойлаштирилади:

• устав фонди;
• давлат улуши;
• ҳар чорак ва йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалари;
• ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;
• иш ўринлари сони;
• корхоналар бошқарув ва назорат органлари таркиби.

2021 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтида иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик муълумотлар, шу жумладан, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот жойлаштирилади.

Давлат иштирокидаги корхоналар қуйидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигининг махсус ахборот тизимида жойлаштириб боради:

-  бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши;
-  ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш;
- солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
- ташқи қарздорлик;
- маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг