Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сизга иш ҳақи тўғрисида маълумот керакми? (видео)

Сизга иш ҳақи тўғрисида маълумот керакми? (видео)

Бугун кредит ёки субсидия олиш учун банкка борсангиз, иш ҳақингиз тўғрисида маълумот сўрашади. Ёки маҳалладан турли хил ёрдам олишда ҳам шу талаб қўйилади.

Қулайликлардан бехабар одам нима қилади?

Ишхонасига қайтиб келиб, ҳисобчини излайди. Қачон қўлига маълумот келиб тушсагина яна вақт ажратиб, банкка боради... 

Хўш, замонавий одам-чи?

Банкнинг ўзида ёки уйи ва ишхонасидан чиқмай туриб, компьютер, планшет, смартфони орқали ЯИДХП (my.gov.uz)га киради ҳамда маълумотни ўзи шакллантиради.

Ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномага QR код қўйилган бўлиб, уни исталган жойга топшириш мумкин.

Хизматнинг мобил кўриниши ҳам бор. Бунда кўчирилган маълумотнома автомат тарзида Telegram ёки WhatsApp га йўналтирилади. Кейинги сафар маълумотномани ушбу манзиллардан олаверасиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг