Давлат дастурига 413 та қишлоқ ва маҳалла киритилди
Президентнинг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини 2022-2026 йилларда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.
Лойиҳада келтирилишича, 2022-2026 йилларда давлат дастурига 2 043 та қишлоқ ва маҳалла танлаб олиниши режалаштирилган. 2022 йил эса дастурга 413 та, хусусан 323 та қишлоқ, 90 та маҳалла киритилди.
Қайд этилишича, жорий йилда дастурга киритилган ҳудудларнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини молиялаштиришга 5 294 млрд сўм йўналтирилади.
Шунингдек, 2022-2026 йиллар белгиланган ҳудудларда 5 276 км, жумладан 2022 йилда 1 319 км оптик толали алоқа тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилади.
Қарор лойиҳаси 2022 йилнинг 26 январига қадар очиқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter