Дарёдан сузиб мактаб қатнаган қизни вилоят ҳокими рағбатлантирди
Сирдарёдан қайиқда сузиб ўтган ўқувчи қиз воқеаси (видео) ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қайд этилишича, ҳолатга вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев эътибор қаратган.
Вилоят раҳбари Гулистон тумани Соҳилобод маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, видеода акс этган ҳолат иштирокчиси, асли Тошкент вилояти Бекобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Замира Тўйчиеванинг онаси билан суҳбатда бўлди.
«Аввало, қизингизни жасоратини кўриб қойил қолдим. Илмга чанқоқлиги шундоққина кўриниб турипди. Чуқур таълим олиши учун қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз!», — деди вилоят ҳокими.
Шунингдек, Замира Тўйчиевага ўқишда фойдаланиши учун ноутбук, китоблар жамланмаси ҳамда янги йил совғалари тортиқ этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter