Об-ҳаво: Якшанба куни ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

Республика Гидрометерология маркази дам олиш кунларида юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб, ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилди ва кузатилмоқда.
Ҳар доим баҳорда кузатилганидек, об-ҳавонинг бундай ўзгариши қисқа муддатли бўлади, якшанбада ҳаво яна очилади, ёғингарчиликсиз ва кам булутли бўлади. Ҳарорат тез кўтарилиб, кундузги соатларда 27-30 даражага етади.
Душанбада ҳам республика ҳудудида об-ҳаво худди шундай кам булутли ва қуруқ бўлади. Ҳарорат кўтарилиши давом этади, душанба куни кундузи 32-34 даражани, жанубда 35-37 даражани ташкил қилади. Эслатамиз, энг иссиқ йилларда апрель ойида ҳарорат 35-37, жанубий ҳудудларда эса 37-39 даражани ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter