Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутиляпти? «Ўзгидромет» маълумоти

Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кутиляпти? «Ўзгидромет» маълумоти

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзгидромет» дамолиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Навруз байрам кунида кун давомида республикада ёмғир ёғади, фақат шимоли-шарқий туманларда ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражани ташкил қилади, бу меъёрдан 2-3 даражага юқори. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Мамлакатимиз пойтахтида кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-14 даража илиқ, кундузи 18-20 даражани ташкил қилади.

Дам олиш кунларида нам ҳаво оқими республикамиз ҳудудидан чиқиб кетади. Об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади, бу йилнинг шу даври учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 4-5 даражага юқоридир.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг