Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

Дам олиш кунлари ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 7-9 июнь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 18-23 даража, кундузи 7 июнда 32-37, 8-9 июнда 34-39 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-22, кундузи 7 июнда 34-36, 8-9 июнда 35-38 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг