Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунисиз ишлагани учун новвойга жазо

Дам олиш кунисиз ишлагани учун новвойга жазо

Фото: «bagnet.org»

«The Washington Post»нинг ёзишича, француз новвойхонаси хўжайинига ҳафтасига етти кун ишлагани учун 3 минг евро жарима солинган.

Францияда ҳар бир фуқаро ҳафтасига камида бир кун дам олишга чиқиши шарт. Бу мажбурият ҳатто ўз бизнесини юритаётганларга ҳам тааллуқли. Айниқса, ўз ходимларини баъзида кечаси ҳам ишлашга жалб этадиган новвойлар доимий назорат остида туради.

Седрик Вевр Париждан унча узоқ бўлмаган Бейки Люзиньи-сюр-Барс кўли бўйидаги туристик туманда чоғроққина новвойхонасига эга. Ўзига жарима белгиланганидан кейин арз қилиб чиқди. Нон дўконининг доимий мижозлари ҳам уни қўллашмоқда. Кунлик меҳнат ҳуқуқини тасдиқлаш сўралган петицияга 500дан зиёд киши имзосини қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг