Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чустда давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди (фото)

Чустда давлат хизматлари марказининг янги биноси ишга тушди (фото)

ДХА Наманган бошқармаси матбуот хизмати

Чуст туман давлат хизматлари маркази янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ДХАнинг Наманган бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Марказ аслида Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган эди. Бироқ, коронавирус  сабаб очилиш тадбири кечиктирилганди.

ДХА Наманган бошқармаси матбуот хизмати

Эски бинонинг ҳолати фуқароларга ноқулайликлар туғдираётгани сабаб карантин даврида тез ва сифатли хизмат олишларига кўмаклашиш мақсадида янги бинога кўчиб ўтилди ва аҳолига санитария гигиена талабларига қатъий риоя қилган ҳолда хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Чуст туманининг қоқ марказида жойлашган марказда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар мавжуд. Мазкур бинода Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси, инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган.

ДХА Наманган бошқармаси матбуот хизмати

Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, тиббиёт хонаси, E-аукцион хонаси ҳамда ФҲДЁ бўлими инспектори учун хона мавжуд.

ДХА Наманган бошқармаси матбуот хизмати

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг