Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзорда қурилиш ишлари сабаб транспорт ҳаракати чекланди

Чилонзорда қурилиш ишлари сабаб транспорт ҳаракати чекланди

Иллюстратив фото.

Фото: Xabar.uz

Пойтахтнинг Чилонзор тумани, Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида қурилиш-монтаж ишлари сабаб автотранспортлар ҳаракати чекланди.

11 май кундан бошлаб:

  • 80, 135-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Муқимий кўчасидан Арнасой, Чўпонота, Чилонзор кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама;
  • 84-сонли автобус йўналишлининг ҳаракати Чилонзор кўчасидан Муқимий, Бунёдкор, КҲАЙ кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама;
  • 103-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Чилонзор кўчасидан Муқимий, Арнасой, Чилонзор кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг