Чет элга чиқишга «тақиқ» борлигини қандай текшириш мумкин?
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабарига кўра, пандемия даврида чет элга чиқишда санитар-гигиеник талаблар билан бирга ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги лозим.
Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига «тақиқ» қўйилишига сабаб бўлади.
Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган @mibuzbot телеграм бот орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.
Мазкур телеграм ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда тўлаш имконияти яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter