Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Carrefour» супермаркетлар тармоғи хайрия ишларига қўл урмоқда

«Carrefour» супермаркетлар тармоғи хайрия ишларига қўл урмоқда

«Majid Al Futtaim» эгалик қиладиган ва бошқадиган «Carrefour» ўзининг 2021 йилги «Биргаликда баҳам кўрамиз» шиори остида Рамазон кампаниясини амалга оширмоқда.

Хайрия марафони «Carrefour» супермаркетида бошланди ва Тошкент шаҳри бўйлаб давом этди. Супермаркет коммуникация ва маркетинг менеджери Дилфуза Рузметованинг айтишича, ташкилотчилар 100 қути рамазон туҳфаларини улашишни режалаштиришган.

Мазкур Рамазон кампанияси доирасида «Carrefour Uzbekistan» «Эзгу Амал» хайрия фонди билан ҳамкорликда ёрдамини кўрсатмоқда. Кам таъминланган оилалари, имконияти чекланган инсонлар хайрия марафонида қамраб олинган бўлиб, уларга энг зарур махсулотлардан иборат Рамазон қутиси туҳфа этилди.

Бугунги кунда «Majid Al Futtaim» 17 мамлакатда 350 дан ортиқ «Carrefour» дўконларини бошқаради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг