Тиктокер бошпанасиз аёлнинг ҳаётини ўзгартириб юборди
Замонавий ва заргарлик буюмларини яратадиган истеъдодли дизайнер, машҳур Тиктокер Исайя Гарза кўп йиллар давомида хайрия тадбирларини ўтказиб келмоқда. У даромадининг бир қисмини кам таъминланган одамлар эҳтиёжларига, шунингдек одам савдоси қурбонларини ҳимоя қилиш жамиятларига ажратади. Дизайнер ТикТокда бошпанасиз ва ижтимоий оғир аҳволдаги одамлар билан мулоқотини, уларга моддий ёрдам беришини, озиқ-овқат ва кийим-кечакларни тарқатишини намойиш этади.
Яқинда йигит мухлисларини яна бир бор ҳайратлантирди. Нафақат мухлисларини балки.... Бир куни Исайя Гарза 10 йилдан бери уйсиз аёл Робинни учратиб қолди ва унга совға солинадиган ихчамгина қоғоз пакет тақдим этди. Дайди аёл Робин пакетнинг ичидан егулик ва ширинликлар чиқишини ўйлагани учун пакетни очиб нима дейишини билмай қолди.
Пакетнинг ичида дизайнер унга ижарага олган квартиранинг калитлари бор эди. Тиктокер турар жой учун икки йил олдиндан пулни тўлаган ва шунча муддат бу аёл уйда ҳеч қандай тўловни ўйламасдан яшаши мумкин.
Бошпанасиз аёл бундан буён унинг қулай, шинамгина бошпанаси борлигини дарҳол англамади ва у дизайнер билан уйга кирганларидан кейингина бунга ишонди. Собиқ уйсиз аёлни бу совғадан ташқари яна бошқа ҳадя — даволаниши, машина сотиб олиши ва ишга жойлашиши учун маблағ ажратилгани ҳаётини бошидан бошлаши учун туртки бўлиши шубҳасиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter