Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бутунжаҳон ғамхўрлик куни

Бутунжаҳон ғамхўрлик куни

фото: thequint.com

Ҳар йили 7 июнь Бутунжаҳон ғамхўрлик куни дунё бўйлаб нишонланади.  

Муаммолар, ташвишлар дунёсида эътиборни кўрсатишнинг энг осон усулларидан бири ғамхўрлик қилишдир. Деярли барчамиз ҳаётимиз давомида яхши-ёмон кунларни бошдан кечирамиз. Айнан ушбу кун раҳм-шафқатни баҳам кўриш, ўзимизга ва бошқаларга неъмат сифатида ҳақиқий эътиборни кўрсатиш имкониятини беради. Танишларингизнинг ҳол-аҳволини чин дилдан сўраш бу ғамхўрлик белгисидир. Ушбу оддий ҳаракат одамнинг умумий фаровонлигини яхшилайди.

Бутунжаҳон ғамхўрлик куни 1997 йил 7 июнда Бригҳид исмли чақалоқнинг тўққиз кунлик ҳаётидан бошланган. Муддатидан олдин туғилган чақалоқлар учун дастур муаллифи Сона Меҳринг илк CaringBridge веб-сайтини яратди. Сона туфайли дўстлари ва оила аъзолари чақалоқ Бригҳиднинг соғлиғи ҳақидаги янгиликларни онлайн олиш имконига эга бўлишди. Энг муҳими, веб-сайт Бригҳид ва унинг оиласи учун зарур бўлган нарсалар ва қулайликлар билан таъминланган. Ўша пайтда ижтимоий медиа платформалари мавжуд бўлмагани учун веб-сайт яратиш ғояси жуда катта янгилик эди.

Ушбу оддий ғамхўрлик ҳаракати домино эффектини келтириб чиқарди, натижада CaringBridge деб номланувчи глобал тармоқ пайдо бўлди. Нотижорат ташкилот оила ва дўстларни ўз яқинларининг соғликларидан хабардор бўлиб туриш учун хизмат қилади, яъни ташкилот оилаларга ғамхўрлик, қулайлик ва  ёрдам кўрсатишга доимо тайёр. 2021 йилдан бери  CaringBridge сайтига дунёнинг турли бурчакларидан тахминан 45 миллион киши ташриф буюрди. Яқинлар учун CaringBridge порталларига ҳар соатда 1900 дан ортиқ умид, ғамхўрлик ва севги хабарлари жойлаштирилади.

2022 йилда Миллий кун тақвими Бутунжаҳон ғамхўрлик кунини ҳар йили 7 июнь куни нишонланишини расман эълон қилди. Сиз ушбу сайтга ташриф буюриб, илҳомлантирувчи ҳикояларни, жумладан, чақалоқ Бригҳиднинг ҳикояларини ўқишингиз, меҳр-оқибатнинг инсон ҳаётидаги ўрни қанчалар қимматли эканлигини англашингиз мумкин.

Сиз-чи, бугун яқинларингиздан ҳол-аҳвол сўрадингизми, ғамхўрлик кўрсатдингизми ёки бугун қайсидир қадрдонингиздан хабар олиш учун йўлга отланмоқчимисиз? Жуда тезкор замонда ҳамма банд, вақт тиғиз, лекин дўстларингиз ва оилангиз учун бегона бўлманг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг