Бугунги об-ҳаво: мутахассислар аҳолини огоҳлантирди

Бугун 18 август куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Aйрим жойларда шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 30-35° гача бироз пасаяди.
Пойтахтимизда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 33-35° атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.
Бугун туш пайти магнит бўронининг G4 даражага эга 6 баллик ўта фаол босқичи кузатилади. Метеорологлар кўпчилик аҳоли саломатлигида муаммолар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Бугун кун давомида G3 ва G4 даражага эга 5-6 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter