Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқланади

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқланади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун, 13 январь куни республиканинг барча ҳудудида, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳудуд раҳбарлари (ҳокимлар)нинг тасдиқланиши кутилмоқда.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, айни дақиқаларда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтаётган йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этяпти.

Фото: «Xabar.uz»

Йиғилишда дастлаб 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, унда йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига 48-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзодини халқ депутатлари Тошкент шаҳар сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритганлиги билдирилди ва ўқиб эшиттирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг