Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида қандай қонунлар кўрилади?
![Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида қандай қонунлар кўрилади?](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/720_460_95_3975544134.jpg)
Мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади, бир қатор қонунларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Улар жумласида қуйидаги қонунлар бор:
- «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Қорақалпоғистон Республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
- «Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
- «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»;
- «Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»;
- «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида».
Шунингдек, сенаторлар Марказий банкнинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter