Бугун Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегараси томон йўлга чиқди
Бугун Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегарасидаги «Краковец-Карчова» назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиқди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600 дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилган.
Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter