«Бугун ишдан 1 соат вақтли кетишга рухсат этилмайди» — ҳуқуқшунос
Турли Телеграм каналларида ходимлар бугун, 30 декабрь куни ишдан камида 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги хабарлар айланиб юрибди.
Аммо бу нотўғри! — дейди ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Унинг тушунтиришича, Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага эса 31 декабрь. Бу сана расман ҳеч қандай байрам куни эмас.
31 декабрь — шанба 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатдаги дам олиш куни бўлса, 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун Президентнинг ўтган йилги фармони асосида дам олиш кунидир. Лекин байрам куни эмас.
«Агар эртага 1 январь, бугун эса 31 декабрь бўлганда эди, ана унда 1 соат вақтли кетишимиз мумкин бўлар эди.
Шу боис бугун ҳамма тўлиқ иш вақтида бўлиши керак», таъкидлайди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter