Бугун баъзи вилоятларда кучли ёмғир ёғади
Бугун кундузи Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида эрталаб ва кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечга томон ёмғир ёғиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб ва кечга томон ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъза жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 9-14° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter