Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғади

Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter