Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун баъзи ҳудудларда кучли шамол ва кучли ёмғир кузатилади

Бугун баъзи ҳудудларда кучли шамол ва кучли ёмғир кузатилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида баъзида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади, баъзи жойларда 12-14° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-11° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг