Будапешт мэри Тошкентга келди
Венгрия давлатининг Будапешт шаҳри мэри ва бир гуруҳ делегация азолари пойтахтимизга ташриф буюрди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида делегация аъзоларини Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари кутиб олди.
Тошкентдаги «Маърифат ва маданият» саройида бўлиб ўтган учрашувда Будапешт шаҳри мэри ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими иштирокида икки томонлама меморандум имзоланди.
Ушбу меморандумга кўра Будапешт шаҳри ва Тошкент шаҳрининг ҳамкорлик масалалари ва шаҳарларнинг инфратузилмаси, ижтимоий иқтисодий ривожланишига доир бир қатор масалалари эътиборга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter