Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йилги пахта терими учун тўланадиган ҳақ миқдори маълум бўлди

Бу йилги пахта терими учун тўланадиган ҳақ миқдори маълум бўлди

1 килограмм пахта биринчи теримда 1000 сўм, иккинчи теримда 1 400 сўм бўлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, пахта мавсумида яхши терадиган теримчилар кунига 100-120 минг сўм атрофида даромад олишлари мумкин.

«Пахта терувчилар 2 хил бўлади. Биринчиси, ўз манзилида пахта терадиганлар, иккинчиси эса бошқа ҳудудлардан келиб теримга ёрдамлашадиганлар. Барча теримчилар учун меҳнат шароитлари ташкиллаштирилади.

Теримга, авваламбор, ишсизлар: ёшлар, хотин-қизлар, хоҳиш билдирса, кексаларни ҳам жалб қиламиз», деди Баҳодир Умрзоқов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг