Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу йил соғлиқни сақлашга 2016 йилга қараганда 13 баробар кўп маблағ ажратилади

Бу йил соғлиқни сақлашга 2016 йилга қараганда 13 баробар кўп маблағ ажратилади

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон 2021 йилда соғлиқни сақлаш учун 2016 йилга нисбатан 13 баробар кўп маблағ ажратади.

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 2016 йилда Давлат бюджети параметрларида соғлиқни сақлаш соҳасига 6,0 трлн.сўм ажратилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2021 йилда 20,9 трлн. сўм ташкил этиши режалаштирилмоқда (2016 йилга нисбатан қарийб 3,5 баравар ёки 2020 йилга нисбатан 1,3 баробар кўпроқдир).

Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган Давлат дастурларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда 1 007 млрд. сўм ёки 2020 йилга (716,6 млрд. сўм) нисбатан 1,4 баробарга ва 2016 йилга (79,1 млрд. сўм) нисбатан қарийб 13 баробарга кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг