18—19-март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу галги ҳашардан нима кутилмоқда?
2018 йил март-апрел ойларида мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18—19-март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Республика «Маҳалла» жамғармаси маълумотларига кўра, ҳашар кунлари 44 минг гектарга яқин майдонларни ободонлаштириш, 27 минг км узунликдаги ариқ ва лотокларни тозалаш, 8 мингдан ортиқ қабристон ва 760 дан зиёд зиёратгоҳни тартибга келтириш кутилмоқда. Шу билан бирга, 12 миллионга яқин манзарали, 10 миллиондан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилиши, 14 миллиондан ортиқ гул кўчатларини ўтқазиш режалаштирилган.
Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» акцияси ўтказилиб, 20 мингдан ортиқ кам таъминланган оиланинг 300 минг м2га яқин уй-жойи таъмирланади ва тартибга келтирилади. 26 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилалар, шундан 1 мингдан ортиқ ногирон ва ёлғиз қариялар, 2 мингдан зиёд уруш ва меҳнат ветеранларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилади.
Юқоридаги тадбирларда 18 миллион фуқаро, жумладан 10 миллион ёшлар иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter