Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бозорларни ривожлантириш бўйича яна дастур ишлаб чиқилади

Бозорларни ривожлантириш бўйича яна дастур ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 йиллик тажрибадан келиб чиқиб, бозорларни ривожлантириш, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишни топширган.

2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди. Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани айтилган.

Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйган. Жумладан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади. Бунда, кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

Xabar.uz сайти айнан шу бозорлар мавзусини Андижон вилояти Избоскан тумани мисолида ўрганиб, суриштирув ўтказган. Туман бозоридаги вазият ҳамон ўзгармаган, оқибатида эса қурбонлар ҳам бўляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг