Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боситхонованинг ўрнига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Боситхонованинг ўрнига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Гулнора Маруфова

Гулнора Маруфова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 3 июлдаги қарорига асосан Маруфова Гулнора Маҳмудовна Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Гулнора Маруфова 1956 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган.

2004 йилдан 2020 йилнинг феврал ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг феврал ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эльмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирлигига қайтгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг