Бош вазирга яна бир маслаҳатчи тайинланди
Ҳукумат қарори билан Аброл Ваҳобов Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Аброл Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Аввалроқ, ҳукумат қарори билан Алишер Султоновга Бош вазирнинг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш юкланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter