Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир ўринбосари Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбари билан учрашди

Бош вазир ўринбосари Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбари билан учрашди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Танзила Норбаева бошчилигидаги делегация Женевадаги 107-меҳнат конференцияси ишида иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 107-меҳнат конференциясида ўзбек делегацияси Бош директор Гай Райдер томонидан кутиб олинди.

Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Ўзбекистоннинг ўзаро хамкорлиги тўғрисидаги фикр алмашилди. Г.Райдер Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни, айниқса ижтимоий-меҳнат, аҳолини ижтимоий ҳимояси соҳаларидаги ислоҳотларни юқори баҳолади. У Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенцияларини Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича қўлга киритган натижалар бутун дунё ҳамжамияти экспертлари томонидан тан олинганлигини таъкидлаб ўтди. 

Г.Райдер ислоҳотлар билан шахсан танишиш мақсадида келаси йилда Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг