Бош прокуратура ва вазирлик Тошкентдаги ҳолатни муҳокама қилди
Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди.
Муҳокамада ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги маълумотлар ва уларнинг сабабларига тўхталиниб, шаҳарида сунъий кўллар, сув ҳавзалари, яшил қопламаларнинг камайиб кетганлиги, минтақада сув танқислиги сабаб чўллашишнинг кенгайиб бораётганлиги, автотранспорт воситалари, ёқилғи энергетикаси ҳамда сувдан тежамкорлик билан фойдаланишда муайян қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилмаётганлиги, атмосферага меъёридан ортиқ ташламалар ташланаётганлигига урғу берилди.
Йиғилиш якуни бўйича Атмосфера ҳавосини «Автомобилсиз кун», ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспорт воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш, стандарт минимумини «Евро-4»га кўтариш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва шу каби кўплаб таклифларни ишлаб чиқиш ва реализация қилишга келишилган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Экология вазирлиги Тошкент ҳавосини ифлослантираётган сабабларни санаган ва ўз таклифларини берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter