Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош консул шахсий телефон рақамини маълум қилди

Бош консул шахсий телефон рақамини маълум қилди

Фото: «Спутник»

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонасига кўпроқ қандай масалаларда мурожаатлар келиб тушмоқда?

Шу саволга жавоб берар экан бош консул Абдусалом Ҳатамов шундай дейди: «Асосан, бу ҳужжатларни йўқотиб қўйиш билан боғлиқ бўлган масалалар. Бир ой давомида ўртача 20 га яқин шундай сўров келиб тушади. Биз уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиб, ватанга қайтиши учун вақтинчалик ҳужжат тайёрлаб берамиз. Интернетдаги сайтда барча хоҳловчилар мен билан боғланишлари учун телефон рақамимни ҳам қолдирганман».

Консул бу гапларни «РИА Новости»га берган интервьюсида айтган, дея хабар бермоқда «Спутник» нашри.

Суҳбат жараёнида Бош консулхона жорий йилнинг якуни — келаси йил январь ойида тўлақонли ишга тушиши қўшимча қилинган.

Маълумки, Екатеринбургда Ўзбекистон бош консуллиги жорий йилнинг ноябрь ойида очилганди. Бош консул этиб тайинлаган Абдусалом Ҳатамов илгари ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг