Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уралда машинасини деб аёлни ўлдириб кетишди. Қотилликда лўлилар ва тожикистон фуқароси гумон қилинмоқда

Уралда машинасини деб аёлни ўлдириб кетишди.  Қотилликда лўлилар ва тожикистон фуқароси гумон қилинмоқда

Фото: «Яндекс»

Екатеринбургда аёл йўқолиб қолди

10 октябрь куни Екатеринбургнинг 27 ёшли фуқароси Ксения Каторгина автомобили — «Audi Q5» кроссоверининг потенциал харидори билан учрашиши керак бўлган. Харидор аёл ўзини ҳомиладор қилиб кўрсатиб, кучли токсикоздан шикоят қилган ва Каторгинадан уникига келишини сўраган. Ўша куни Ксения ғойиб бўлган. Унинг тўққиз ёшли қизи яқинлари қарамоғида қолади, деб ёзади «Лента».

«Audi»си эвазига уй сотиб олишни ният қилганди

Асли Каменск-Уральскийдан бўлган Ксениянинг дугонаси айтишича, у Екатеринбургнинг Уралмаш районидан квартира ижарага олган. Ксения янги қурилган уйга кўчиб ўтишни хоҳларди ва ипотекага биринчи тўлов учун пул тўплаётганди — айнан шунинг учун у «Audi Q5»сини сотишга қарор қилган. Айрим маълумотларга кўра, аёл 2010 йилда ишлаб чиқарилган машинасини 780 минг рублга сотишни режалаштирган.

Машинанинг эгаси жуда ғалати аҳволда бўлган

Онасининг сўзларига кўра, келишув куни қизи жуда ғалати аҳволда бўлган. «У худди гипноз таъсирида юрган, ҳаммасига қўл силтаганча, ишдан жавоб сўраган. Бу қўнғироқ уни гипноз қилиб қўйгандек эди гўё», — дейди аёл. Унинг сўзларига кўра, потенциал харидор ҳафтасига икки марта Каторгинага қўнғироқ қилган. Онанинг гапига кўра, қизи кечаси, иш кунининг охирида автомобилини сотиш учун чиқиб кетган.

Йўқолган аёлнинг қонга бўялган «Audi»си машина бозоридан топилди

Бир неча кундан сўнг ғойиб бўлган Ксения Каторгинанинг «Audi»си Челябинскдаги машина бозори олибсотарлари қўлига тушиб қолган. Яхшилаб қараганда, машина салонида қон излари аниқланган: уни кимдир роса ювишга уринган. Бу вақтга келиб Каторгинанинг йўқолганлиги юзасидан Россия тергов қўмитаси РФ ЖК 105-моддаси («Қотиллик») бўйича жиноий иш қўзғаган. Кўнгиллилар Ксенияни бутун Екатеринбург ва шаҳар атрофидаги қалин ўрмонлардан излашган.

«Audi»нинг эгаси ўлик ҳолда топилди

15 октябрь тонгида Ксениянинг ўлик ҳолда топилгани маълум бўлди: унинг танаси Екатеринбургдан чиқди. «KP» манбасига кўра, аёлни ўлдириб, шаҳардаги хусусий сектор атрофига кўмиб кетишган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, жиноятда гумон қилинаётганлар қўлга олинган. Фақат гумондорлар сони ва уларни қўлга олиш жараёни маълум қилинмаган.

Қотилликда лўли ва мигрантлар гумон қилинмоқда

«Коммерсантъ-Урал»нинг маълум қилишича, Ксения Каторгинани ўлдирганликда гумон қилинаётган кишилар 15 октябрь — унинг танаси топилган куни Челябинскда қўлга олинган. Улар иккита лўли (эркак ва аёл) ҳамда Тожикистон фуқароси бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг