Бош ҳисобчи ярим млрд сўмни ўзига иш ҳақи қилиб олгани аниқланди
Чилонзор туманида тадбиркорнинг 506,7 млн сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро В.Э. «B.C.» «Ev.» ва «B.F.» МЧЖларда ўриндошлик асосида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, ушбу корхоналар раҳбари ва таъсисчисининг рухсатисиз жами 506,7 млн сўмини иш ҳақи ва моддий ёрдам сифатида ўзининг пластик картасига ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter