«Сен кучлисан»: болалар футбол юлдузлари билан учрашди (видео)
Жорий йилнинг 13 май куни Республика ихтисослашган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бемор болалар Футбол бўйича Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди.
Меҳрли мактаб ҳамда «Сен кучлисан» хайрия ташкилоти доирасида ташкил этилган учрашувда болалар футболчилар билан биргаликда вақт ўтказиб, футбол ҳақида қизиқарли воқеаларни тинглашди ва ўзлари севган футбол юлдузлари билан биргаликда тўп ўйнашди.
Маълумот учун, Меҳрли мактаб фаолиятидан асосий мақсад, даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш ҳисобланади.
Ўз навбатида «Сен кучлисан» лойиҳаси онкологик ва гематологик касалликлар билан касалланган ана шундай болажонлар ва уларнинг яқинларига моддий ҳамда маънавий кўмак бериш, шунингдек, уларнинг қобилиятларини юзага чиқариш орқали ҳаётга бўлган интилишларини кучайтиришни мақсад қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter