Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Фото: «Customs.uz»

Ўткиржон Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Унинг навбатдаги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 9 апрелдаги қарорига мувофиқ, бунгача Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган Ўткиржон Қодиров Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Ўткиржон Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг