Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир дона шоколаднинг нархи — 7728 евро! Унга аллақачон харидорлар топилган

Бир дона шоколаднинг нархи — 7728 евро! Унга аллақачон харидорлар топилган

Фото: «Ria.ru»

Португалияда бўлиб ўтган халқаро фестивалда дунёдаги энг қиммат шоколад намойиш этилди, деб хабар берди «The Portugal News».

Энг қиммат ширинликнинг нархи 7728 евро миқдорида баҳоланди. Уни португалиялик кондитер Даниэль Гомес тайёрлади. Маҳсулотни тайёрлашда шафран ипи, оқ трюфель, мадагаскар ванили ва сирли масаллиқ ишлатилган. Конфетнинг ташқи тарафи 23 каратли олтин билан безатилган.

Нашрнинг ёзишича, Даниэль Гомес бу шоколадни яратиш учун бир йилдан зиёд вақт сарфлаган. Дунёнинг энг қиммат конфети 1000 дона чиқарилган, холос.

Нархи осмон бу ширинликка биринчи бўлиб БАА, Ангола, Аргентина ва Россиядан харидор чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг