Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бешта вилоятда ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди

Бешта вилоятда ҳоким ўринбосарлари ишдан олинди

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Кеча, 27 апрель куни Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасида мажлис ўтказилди. Унда ташкилий масала кўрилган.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Хоразм вилояти ҳокимининг хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари вазифасидан озод этилган.

Бундан ташқари, қўмитанинг марказий аппаратида ҳам қатор ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда тез орада батафсил маълумот берамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг