Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Азамат Зиё нега ҳайрон?

Азамат Зиё нега ҳайрон?

Фото: «parliament.gov.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, парламент қуйи палатасидаги ЎзМТДП фракцияси аъзоси Азамат Зиё куни кеча пойтахтнинг Бектемир тумани аҳолиси билан очиқ мулоқотда бўлди.

Тадбирда қандай муаммолар кўтарилгани, ечимини кутиб ётган масалалар тафсилотини баён қилишдан тийилиб, сўзни депутатнинг ўзига берсак. Негаки, депутатнинг ҳайратига  сабаб бўлган масалаларнинг унинг лафзидан эшитишнинг таъсири бошқача барибир.

Демак, Азамат Зиё:

«Мамлакатимизда аҳолини, ёшларни китобхонликка ўргатиш мақсадида қанчадан-қанча қарор ва дастурлар қабул қилинди. Аммо мен уларнинг ижросини Бектемир туманида кўрмаяпман. Туманда бирорта китоб дўкони, ҳатто газета сотадиган шохобча бўлмаса-я?! Одамлар маънавий эҳтиёжини қондириш учун қачонгача шаҳар маркази ёки Чорсуга қатнаши керак?! Нима, Бектемир туманига китоб ўқийдиган, газета варақлайдиган фуқаролар керак эмасми?!  

Бозор иқтисоди талаблари рукач қилиниб, буханка нархи кўтарилди. Аммо унинг сифатини ким назорат қилади? Биринчидан, буханка белгиланган вазнга эга эмас. Иккинчидан, эрталаб олинган ноннинг сифати кечга бориб-бормай бузиляпти. Ахир бу нонни очиқдан-очиқ исроф қилиш-ку! Наҳот, буханка пиширувчи тадбиркорлар ноннинг уволидан қўрқишмаса?!»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг