Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутат Азамат Зиё: «Биз демократияни маъмурий буйруқбозлик йўли билан қурмоқчи бўлдик»

Депутат Азамат Зиё:  «Биз демократияни маъмурий буйруқбозлик йўли билан қурмоқчи бўлдик»

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳар ҳокимини тасдиқлаш бўйича йиғилишда партиялар вакилларига ҳам сўз берилди. Жумладан, «Миллий тикланиш» партияси аъзоси, депутат Азамат Зиё президент томонидан тақдим этилган номзод - Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида фикр билдирди. 

«Мен 2018 йилдаги бир воқеани эсладим. Туркия президенти Эрдўғон келганда, давлатимиз раҳбари Жаҳонгир Обидович ҳақида қуйидагича гапирган эдилар: «Бу йигит Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитига тоза ҳаво олиб киради. Унда горком, райкомнинг тажрибаси йўқ, бу эса унинг ютуғи». Буни айтишимнинг сабаби, бизга ёқадими, ёқмайдими, айтиш керак, биз демократияни, фуқаролик жамиятини маъмурий буйруқбозлик йўли билан қурмоқчи бўлдик. Энг катта хатоимиз шу бўлган»-,дейди Азамат Зиё. 

Депутатнинг айтишича, аввал шунга ўхшаш тадбирлар «хўжакўрсинга ўтказилган». Унинг таъбирича, «жорий йилги сайловларда ғалаба қозониш осон кечмаган». 

«Яқинда ҳаммамиз катта чиғириқдан ўтдик. Мен ўзим 5 марта Олий Мажлис депутатлигига сайланган бўлсам, энг мураккаби шу бўлди. Сабаби, эркинлик замонида яшаяпмиз, кечагидан фарқи катта. Буни ҳаммамиз сезяпмиз. Аммо фақат шу билан бўлмайди. Депутатлар ҳам фаоллашиб, давлатимиз раҳбарига ёрдамлашиши керак»-, дейди депутат. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирда Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг