Автомашинасини поликлиника ишчисига тозалатган бўлим мудирига чора кўрилди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда ушбу сурат тарқалган эди. Аниқланишича, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси 2-сон кўп тармоқли поликлиникасининг бўлим мудираси Е.Б. иш жараёнида ўзига тегишли бўлган автомашинани шу поликлиникада фаррош бўлиб ишловчи К.Г.га тозалатган.
Шунга кўра, Е.Б. Меҳнат кодексининг 177-моддаси иккинчи қисмидаги талабларини бузганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан туман Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жарима солинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter