Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Artel Тошкент ёшлар форумининг гендер ташаббусларини қўллаб-қувватлайди

Artel Тошкент ёшлар форумининг гендер ташаббусларини қўллаб-қувватлайди

20-21 декабр кунлари Congress Hallда бўлиб ўтган Тошкент ёшлар форуми ўзининг асосий эътиборини экологик муаммолар ва гендер тенглиги масаласига қаратди.

Artel компанияси мамнуният билан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва Тошкент ёшлар форуми ҳамкори сифатида қатнашди. Гендер тенглигини таъминлаш — Ўзбекистон тараққиётининг муҳим таркибий қисми, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлашдир.

Гендер тенглигини таъминлашда хусусий бизнеснинг ўрни бу муваффақиятнинг асосидир. Artel Марказий Осиёдаги энг йирик маиший техника ишлаб чиқарувчиси ва мамлакатдаги энг машҳур брендлардан бири сифатида ушбу мавзу бўйича жамоатчилик муҳокамаси учун имконият яратишдан мамнунлигини билдирди.

Ёшлар форуми давомида компания аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, оилавий зўравонлик муаммолари ва бошқа кўплаб мавзулар муҳокама қилинган мунозара майдончасини қўллаб-қувватлади.

Ёшлар форуми иштирокчилари учун машҳур блогер Ҳуснора Шодиева ва бошқа маърузачилар мотивацион нутқ сўзлади. Фаол иштирокчиларга совғалар топширилди.

Ёшлар форумини қўллаб-қувватлаш орқали Artel аёллар учун таълим ва гендер тенглигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқда. Улар «БМТ гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик» кампаниясида иштирок этиш, Wonder Woman hub лойиҳасини қўллаб-қувватлаш ва Аёлларни ривожлантириш марказини ташкил этиш каби ички ташаббусларни ўз ичига олади. Artel, шунингдек, Самарқанддаги «Раҳмдиллик» аёллар бошпанаси каби фуқаролик жамиятининг муҳим лойиҳаларини қўллаб-қувватлашда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг