Анвар қорининг вафоти ҳақидаги хабарлар асоссиз
Бугун — 4 июнь куни ижтимоий тармоқларда, норасмий ахборот саҳифаларида тарқатилган Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғон. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабар қилди.
Хабарда айтилишича, айни дамда Анвар қори Турсунов ҳаёт.
У бундан бир неча кун олдин инсульт касали билан шифохонага ётқизилган эди. Ҳозир шифохонада муолажа олишда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter