Анонс. Мажбурий ижро бюроси қонунга бўйсунмайдими?
«Xabar.uz»га келиб тушган маълумотга кўра, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) инспектори Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Китоб тумани бўлимига тегишли автомобилни тўхтатиб, аниқланган қоидабузарлик юзасидан далолатнома расмийлаштиргани учун босим остида қолган. Ҳозирда унга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Мажбурий ижро бюросининг Китоб тумани бўлими ҳайдовчининг далолатномани имзоламаганига асосланиб воқеа юзасидан вилоят ички ишлар бошқармасига шикоят қилган ва ҳайдовчисига туҳмат қилинаётганини айтиб, инспекторга нисбатан хизмат текшируви тайинланиши ҳамда уни ички ишлар органлари сафидан умрбод четлатилишини сўраган.
Ушбу воқеанинг тўлиқ тафсилоти, гувоҳларнинг кўрсатмалари тез кунда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter