Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аномал совуқ қачонгача давом этиши маълум қилинди

Аномал совуқ қачонгача давом этиши маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Маълумки, 9-10 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ оқим кириб келиб, кўп ҳудудларда қалин қор ёғиши кузатилди. 

Гидрометеорология маълумотига кўра, ҳафтанинг охирига келиб, ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача совуқ, баъзи жойларда 20 даража совуқгача пасаяди. Энг паст ҳарорат республика шимолида кузатилади, Устюрт ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида -27 - 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари 7-12 ҳарорати совуқ бўлади. 

Аномал совуқ ҳарорат ҳафта охиригача сақланиб туради.

Ўзбекистон бўйича энг паст ҳарорат қийматлари сўнги марта 2008 йилнинг январ ойида кузатилган. Республика ҳудуди бўйича ҳарорат 17-22 даража совуқгача, баъзи жойларда 24-26 даража совуқгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва чўл ҳудудларда 30-33 даража совуқгача пасайиши қайд етилган. Ўша йилда Тошкентда минимал ҳарорат 17,4 даража совуқни ташкил этган.

1972, 1973, 1974 ва 1977 йилларда республика бўйича баъзи жойларда янада қаттиқ совуқлар кузатилган. Шимолда ва чўл ҳудудларда бу йилларда ҳарорат 33-38 даража совуқга этган. Тошкентда 1974 йилнинг январ ойида ҳаво ҳарорати 18,6 даража совуқгача пасайиши қайд этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг