Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижондаги «арча спектакли» юзасидан ҳокимлик изоҳ берди

Андижондаги «арча спектакли» юзасидан ҳокимлик изоҳ берди

Фото:«Xabar.uz»/ Фаррух Алиев.

Андижонда президент ташрифи олдидан кўчалар бўйида арчалар экилгани, ташриф якунлангач, экилган арчалар қайта кавлаб кетилгани видеоси тарқалганди. 

Вилоят ҳокимлиги мазкур воқеа юзасидан ўз муносабатини эълон қилди. 

«Тасвирда акс эттирилган ҳолат шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтга тасвирга туширилган.

Ободонлаштириш ишлари олиб бориш жараёнида гулларга шикаст етмаслиги учун улар тасвирда акс этган автомашина ёрдамида соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган.

Йўлнинг 50 метр узунликдаги қисмида олиб борилган бу тадбир давомида, экологлар тавсиясига кўра, қайта ўтқазилган кўчатларнинг янада ўсиб ривожланиши учун зарур агротехник шарт-шароит яратилган. Айни пайтда бу манзарали буталар яна ўз жойига қайта ўтқазилган», — дейилади муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил аввал Андижондаги «спектакл»лар  кўп бор тилга тушганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг