Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда улоққа 100 минг одам келди. Сулаймон полвон «Кобальт»ли бўлди

Андижонда улоққа 100 минг одам келди. Сулаймон полвон «Кобальт»ли бўлди

Фото: «meros.uz»

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кўтаринкилик билан нишонланди. Маълум қилинишича, бугун вилоятнинг Улуғнор туманида катта улоқ-кўпкари бўлиб ўтган.

Улоқни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов шахсан ўзи от миниб бошлаб берган. Қизиқарли мусобақасини томоша қилиш учун 100 мингдан ортиқ одам тўпланган.

Мусобақа якунларига кўра, мутлоқ ғолиблик Сулаймон полвонга насиб қилди ва унга «Кобальт» машинаси берилди. 2-ўринни олган қирғизистонлик Абдуҳолиқ полвонга «Спарк», 3-ўринни эгаллаган улуғнорлик Муҳаммадамин полвонга қимматбаҳо совға берилган.

Эслатиб ўтамиз, қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан республикамизнинг барча вилоятларида байрам тадбирлари ва оммавий сайллар бўлиб ўтмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг